Tuesday, August 4, 2009

Яша Ўзбекистоним

Ўзбекларга қуйма мос,
Пўлат метинли асос,
Бағри тўла дур олмос,
Аждоддан қутлуғ мерос.
Туроним Туркистоним,
Яша Ўзбекистоним.

Руҳи азиз бобомлар,
Руҳи азиз лазиз момлар,
Сиз қолдирган эҳромлар,
Бахш этади илҳомлар
Туроним Туркистоним,
Яша Ўзбекистоним.

Эй улуғлар - улуғ зот,
Ё ҳаёт деб ё мамот,
Сиз яратган кашфиёт,
Жахонда янгроқ баёт.
Туроним Туркистоним,
Яша Ўзбекистоним.

Бесирма фалаккаёт,
Хандаса-ю тиббиёт,
Миллий тил, адабиёт
Шиори тинчлик, баёт,
Туроним Туркистоним,
Яша Ўзбекистоним.

Хотирангиз қилиб ёд,
Руҳингизни қилиб шод,
Ватанни қилиб обод,
Эъзозлаймиз умрбод,
Туроним Туркистоним,
Яша Ўзбекистоним.

Тупроғинг қисматим,
Истиқлолинг неъматим,
Белимда куч - қувватим,
Оқибатли ҳимматим,
Туроним Туркистоним,
Яша Ўзбекистоним.

Эй маънавий машъалим,
Мангу порлоқ қуёшим.
Ватанимсан, ҳамдамим,
Кукка етгудай бошим,
Туроним Туркистоним,
Яша Ўзбекистоним.

Болтажон Содиқов

No comments:

Post a Comment